Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Испаниядаги сенсацион ўйин учун қандай баҳоланди?

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Испаниядаги сенсацион ўйин учун қандай баҳоланди?

Швейцариянинг «Лугано» жамоаси ва Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бехруз Каримов «Хетафе»га қарши сафар учрашувидаги ўйини учун баҳоланди. 

Конференциялар лигаси умумий босқичи иккинчи туридан ўрин олган беллашувда «Лугано» Испанияда «Хетафе»ни 5:2 ҳисобида мағлуб этди. 

Каримов учрашувнинг 75-дақиқасида захирадан майдонга тушди ва ўйинни охиригача давом эттирди. Flashscore статистик портали унинг майдондаги ҳаракатларини 6,4 баллга баҳолади.

Швейцария клуби таркибида энг юқори баҳони икки гол муаллифи Альбиан Айети олди — унга 9 балл қўйилди. Захирадан майдонга тушиб, жамоасининг бешинчи голини урган Кевин Беренс 7,7 балл билан қайд этилди.

Каримов билан бир вақтда ўйинга қўшилган Эгзиян Алиоски 6,3 балл олди. Мартим Маркеш 6,1 баллга лойиқ кўрилди. Учрашувни асосий таркибда бошлаган Ханнес Делькруа ҳам 6,3 баллга баҳоланди. «Лугано» футболчилари орасида энг паст кўрсаткич Анто Гргичга тегишли бўлиб, у 5,3 балл олди.

Икки турдан сўнг «Лугано»нинг ҳисобида олти очко бор. 

Умумий босқичдаги навбатдаги учрашувда швейцарияликлар ўз майдонида Литванинг «Кауно Жальгирис» жамоасини қабул қилади. Беллашув 6 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади. 

Ахир Шомуродов қувиб етди! Гол уролмаган ҳужумчи ғазаб устида стулни тепиб ташлади

Ана холос: Фабио Каннаваро бошқа иш қидиряптими?

Ўзбек футболчиси Еврокубокларда сенсацияда қатнашди

Ўзбекистон даражасини машҳур терма жамоага тенглаштиришди

SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ