Ўзбек футболчиси Еврокубокларда сенсацияда қатнашди

Ўзбек футболчиси Еврокубокларда сенсацияда қатнашди

Швейцариянинг «Лугано» жамоаси  таркибида ўйнаб келаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Беҳруз Каримов жамоаси билан Европа кубокларида эътиюорга молик натижа қайд этди. 

Легионеримиз тўп сурадиган клуб сафарда Испаниянинг «Хетафе» жамоасини мағлуб этди. Умумий босқичнинг иккинчи турига тўғри келган ушбу беллашув Конференциялар Лигаси доирасида ўтказилди.

Учрашув жуда голларга бой ўтди ва 5:2 ҳисобида меҳмонлар фойдасига якунланди. Ҳисоб 2-дақиқадаёқ очилди: Иван Асон мезбонларни олдинга олиб чиқди. Аммо ортиданоқ, 3-дақиқада Альбиан Айети ҳисобни тенглаштирди. 7-дақиқада Янис Симиньяни «Лугано»нинг иккинчи голини урди, 26-дақиқада эса Айети ўзининг дублини расмийлаштириб, швейцарияликлар устунлигини оширди.

Иккинчи бўлим бошланиши биланёқ «Лугано» яна бир бор ўз устунлигини намоён этди: 50-дақиқада Уран Бислими дарвоза тўрини ишғол этиб, фарқни учта голга етказди. 

74-дақиқада машҳур испан ҳужумчиси Борха Майораль «Хетафе»нинг иккинчи голини киритиб, ҳисобни қисқартирди, аммо бу испан клубини мағлубиятдан қутқаришга етарли бўлмади. 

Қўшиб берилган вақтда, 92-дақиқада Кевин Беренс меҳмонлар томонидан бешинчи гол муаллифига айланиб, учрашувга якуний, йирик ҳисобни ўрнатди.

Беҳруз Каримов майдонга 75-дақиқада туширилди ва ўйинни охиригача давом эттирди.

Икки турдан сўнг «Лугано» 6 очко жамғариб, умумий босқичда пешқадамлар сафига қўшилди. «Хетафе» эса 1 очко билан 23-ўринни эгаллаб турибди. 

Кейинги турда «Лугано» ўз майдонида Литваниянинг «Кауно Жальгирис» жамоасини қабул қилади. Учрашув 6 ноябрь куни Тошкент вақтибилан 01:00 да старт олади.

Ахир Шомуродов қувиб етди! Гол уролмаган ҳужумчи ғазаб устида стулни тепиб ташлади

Ана холос: Фабио Каннаваро бошқа иш қидиряптими?

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Испаниядаги сенсацион ўйин учун қандай баҳоланди?

Ўзбекистон даражасини машҳур терма жамоага тенглаштиришди
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ