Суперлига. "Машъал" автогол туфайли мавсумдаги илк очкосидан маҳрум бўлди
- 18-апрел, 20:51
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Суперлиганинг 8-турида "Машъал" клуби ўз уйида "Хоразм"ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида енгилди.
Влатко Стояновски 84-дақиқада автогол муаллифи бўлди ва жамоасининг мағлубиятига сабабчи бўлди.
Маълумот ўрнида, "Машъал" 8 турдан сўнг ҳали очко тўплай олмади. "Хоразм" эса ушбу беллашувдан сўнг очколар сонини 12 тага етказиб олиб, "Насаф"ни қувиб ўтди ва онлайн турнир жадвалида 6-ўринга кўтарилди.
Суперлига
vs
Xorazm won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ