Суперлига. «Локомотив» голларга бой ўтган ўйинда «Сўғдиёна»ни мағлуб этди
- 11-октябр, 18:15
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган «Сўғдиёна» — «Локомотив» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда «темирйўлчилар» 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашув давомида Беҳрузбек Асқаров 29-дақиқада ҳисобни очди (1:0). 34-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқов мувозанатни тиклади (1:1). Иккинчи бўлим бошида, 48-дақиқада Сардор Мирзаев «Локомотив»ни олдинга олиб чиқди (1:2). 68-дақиқада Люпчо Дориев ҳисобни тенглаштирди (2:2). Аммо Шодиёр Шодибоевнинг голи «темирйўлчилар»га ғалаба келтирди.
Шу тариқа, тошкентликларнинг очколари сони 38 тага етди.
Суперлига
vs
Lokomotiv won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ