Суперлига. Голларга бой ўтганда ўйинда ОКМК "Бухоро"ни мағлубиятга учратди
- 17-апрел, 20:58
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган навбатдаги учрашув ўз ниҳоясига етди.
Миржалол Қосимов бошқарувидаги ОКМК ўз уйида "Бухоро"ни қабул қилиб, 3:2 ҳисобида зафар қучди ва муҳим 3 очкони қўлга киритди.
Учрашувнинг 9-дақиқада Сиаваш Ҳақназари Азиз Холмуродовнинг узатмасидан сўнг ҳисобни очди. Орадан 3 дақиқа ўтиб, Миржамол Қосимов фарқни 2 тага етказди ва ўз номини таблога ёздириб қўйди.
"Бухоро" эса 29-дақиқада ҳисобни қисқартирди. Бурчакдан узатилган тўпни Шерзод Эсанов дарвозага тўғрилаб юборди. Бухороликлар 34-дақиқада ОКМК дарвозасига иккинчи голни ҳам урди. Шерзод Эсановдан дубль!
Беллашувнинг 77-дақиқасида Нодирбек Абдураззоқов ғалаба голини киритди ва жамоасига 3 очкони тақдим этди.
Суперлига
vs
OKMK won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ