Суперлига. "Бунёдкор" – "Нефтчи": ўзаро учрашувларда устунлик меҳмонларда эмас
- 14-апрел, 14:05
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Бугун Ўзбекистон чемпионати доирасида Тошкентда муҳим баҳс бўлиб ўтади — "Бунёдкор" ўз майдонида Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасини қабул қилади.
Статистикага кўра, жамоалар ҳозиргача 32 марта ўзаро тўқнаш келишган. Уларда "Бунёдкор" 19 та ғалабага эришган бўлса, "Нефтчи" 8 бор зафар қучган, 5 та учрашув эса дуранг билан якунланган.
Тўплар нисбати ҳам мезбонлар фойдасига — 46:26.
Энг йирик ғалабалар: "Бунёдкор" учун 5:0, "Нефтчи" учун эса 3:0.
Учрашув бугун Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида соат 20:15'да старт олади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ