Суперлига. "Андижон" сафарда "Хоразм"ни йирик ҳисобда таслим этди
- 4-май, 20:55
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Суперлиганинг 11-турида "Андижон" клуби сафарда "Хоразм" билан баҳс олиб бориб, 3:0 ҳисобида муваффақиятга эришди ва муҳим 3 очкони қўлга киритди.
Учрашувнинг 15-дақиқасида Александре Андроникашвили чиройли зарба билан ҳисобни очишга эришди. Орадан 5 дақиқа ўтиб эса Ҳумоюнмирзо Иминов фарқни 2 тага етказди. Шунингдек, 90+3-дақиқада Драган Черан меҳмонлар дарвозасини ишғол қилди.
Маълумот ўрнида, "бургитлар" ушбу ғалабаси орқали очколар сонини 16 тага етказиб олиб, 7-ўринга кўтарилди. "Хоразм" эса 13 очко билан 10-ўринда қолди.
Суперлига
vs
Andijan won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ