
Суперлига-2023 рамзий жамоаси билан танишинг!
- 2-декабр 2023, 14:48
- Husan Sabitov
- 6
- Футбол
Хабарингиз бор, куни кеча Ўзбекистон Суперлигасининг 2023 йилги мавсуми ўз якунига етди. Sports.uz сайтининг журналист ва ижодкорлари мавсумни барқарор ва нисбатан муваффақиятли ўтказган футболчилардан иборат рамзий жамоани тузди.

Суперлига-2023 рамзий терма жамоаси:
Дарвозабон: Ўткир Юсупов ("Навбаҳор")
Ҳимоячилар: Умарбек Эшмуродов ("Насаф"), Муҳсинжон Убайдуллаев ("Нефтчи"), Шерзод Насруллаев ("Насаф"), Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор").
Ярим ҳимоячи: Одил Ҳамробеков ("Пахтакор")
Ҳужумкор ярим ҳимоячилар: Драган Черан ("Пахтакор"), Жамшид Искандеров ("Навбаҳор")
Ҳужумчилар: Остон Ўрунов ("Навбаҳор"), Силванус Нимели ("Сурхон"), Рубин Ҳебай ("Андижон").
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ