Суперкомпютер Чемпионлар лигаси финалида қайси жамоа ғолиб бўлишини таҳмин қилди
- 8-май 2025, 18:32
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
Чемпионлар лигаси ярим финал ўйинлари якунидан сўнг, "Opta" таҳлилий платформаси турнирнинг ҳал қилувчи учрашуви натижасини таҳмин қилди.
Суперкомпютер ҳисоб-китобларига кўра, финалда ғалаба қозониш имконияти энг юқори бўлган жамоа Франциянинг ПСЖ клуби - 53,7%. Италиянинг "Интер" клуби эса 46,4% имкониятга эга. Франция клуби икки ўйин якунига кўра Лондоннинг "Арсенал" клубини 3:1 ҳисобида ишончли тарзда мағлуб этиб, финалга чиқди.
Ўз навбатида, миланликлар "Барселона"ни енгиб ўтишди: аввал 3:3 ҳисобида дуранг ўйнаб, сўнгра томошабоп жавоб учрашувида 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. ПСЖ учун бу Европанинг энг нуфузли клуб турнирида биринчи марта ғолиб бўлиш имконияти. "Интер" эса ушбу турнирда уч марта ғалаба қозонган, охирги ғалабаси 2010 йили қўлга киритилган.