
Стерлинг хет-трик қайд этган ўйинда "Сити" йирик ҳисобда ғалаба қозонди
- 13-феврал 2022, 00:35
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
АПЛ 25-туридан ўрин олган "Норвич" - "Манчестер Сити" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда "шаҳарликлар" 4:0 ҳисобида рақибдан устун келди.
"Сити" сафида Стерлинг хет-трик қайд этди. Шунингдек, Фоден ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Ушбу ғалабадан сўнг Гвардиола шогирдлари ҳисобидаги очколар сонини 63 тага етказиб олди. Айни вақтда улар Премьер-лига турнир жадвалида яққол пешқадам бўлиб турибди. 17 очкоси бор "канарейкалар" 18-поғонадан жой олган.
{game}3610177{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ