Спортчимиз рекорд даражада узоққа учди ва олтин медаль олди
- 24-сентябр, 20:01
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Осиё Ўйинлари
Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган енгил атлетикачи Шарифа Давронова Аичи ва Нагоя шаҳарларида (Япония) ўтаётган 2026 йилги Осиё ўйинларида олтин медалга сазовор бўлди.
Ўзбекистон вакили уч хатлаб сакраш бўйича финал баҳсида иштирок этиб, 14,35 метр натижани қайд этди. Бу кўрсаткич спортчининг шахсий рекорди сифатида тарихга кирди ва унга Осиё ўйинларининг юқори поғонасига кўтарилиш имконини берди.
Шу тариқа Давронова ўз фаолиятида иккинчи бор Осиё ўйинлари чемпионига айланди.
Кумуш медални Хитой спортчиси Хуан Инъин қўлга киритди. У 14,12 метрга сакраб, ўз шахсий рекордини такрорлади. Унинг ҳамюртдоши Ли И 13,83 метр натижа билан учинчи ўринни эгаллади. Шарифа Давронова эса энг яқин рақибасини 23 сантиметрга ортда қолдирди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ