Соҳибжамол Эсбосинова Осиё чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди

Соҳибжамол Эсбосинова Осиё чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди

Қирғиз Республикасида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатининг яна бир куни ортда қолди. Унда терма жамоамиз ҳисобига 1 та бронза медали ёзилди. 

Мазкур медални -53 кг вазн тоифасида курашган Соҳибжамол Эсбосинова келтирди. Ҳамюртимиз учинчи ўрин учун баҳсда жанубий кореялик рақибасини мағлубиятга учратди.

Бугун кун давомида ўтказиладиган эркин кураш баҳсларида қатор спортчиларимиз гиламга чиқишади. 

Финал:

-65 кг: Умиджон Жалолов — Сужит (Ҳиндистон)

Бронза медали учун:

-70 кг: Шаҳзодбек Ярашев — Сина Ҳалили (Эрон)
-79 кг: Разамбек Жамалов — Даулет Ергеш (Қозоғистон) / Сулдху Олонбаяр (Мўғулистон)
-97 кг: Шерзод Поёнов — Вики (Ҳиндистон)

Саралаш баҳслари:

-61 кг: Ғуломжон Абдуллаев — Ванҳао Зоу (Хитой)
-74 кг: Бегижон Қўлдошев — Батукингеле (Хитой)
-86 кг: Бобур Исломов — Мукул Даҳия (Ҳиндистон)
-92 кг: Садриддин Даминжонов — Бат Бяббасурен (Мўғулистон)
-125 кг: Ҳасанбой Раҳимов — Таики Ямамото (Япония) / Динеш (Ҳиндистон)

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ