Скалони Мессининг ҳолати ҳақида гапирди
- 9-октябр 2024, 21:07
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони ҳужумчи Лионель Месси ва ярим ҳимоячи Алексис Макаллистернинг ҳолати ҳақида гапирди.
- Лео ҳозир яхши ҳолатда. У бу эрга келишдан олдин бир нечта ўйин ўтказган. У формада ва жамоага ёрдам бера олади.
МакАллистер жароҳати туфайли индивидуал машғулотлар ўтказмоқда. Ҳозирча у умумий гуруҳда ишлай олмайди ва пайшанба куни бу бўйича қарор қабул қиламиз.
Умид қиламизки, бошқа муҳим футболчини йўқотмаймиз, - деди жамоа устози.
Маълумот учун, Аргентина терма жамоаси ФИФА кунлари доирасида "ЖЧ-2026" саралаш босқичи Венесуэла ва Боливияга қарши баҳс ўтказади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ