“Сити”юлдузи эски жамоасига кетади
- 20-март, 09:09
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
“Манчестер Сити”нинг энг тажрибали марказий ҳимоячиси Жон Стоунз жорий мавсум якунлангач “шаҳарликлар” сафини тарк этиши кутиляпти.
TEAMtalk нашри маълумотига кўра, 31 ёшли футболчига аввал ўзи ўйнаган “Эвертон” жамоаси қизиқиш билдирган.
Мерсисайдликлар ўйинчини ёзда, манчестерликлар билан амалдаги шартномаси тугагач, эркин агент мақомида таркибга қўшиб олишни истамоқда.
Жон Стоунз 2016 йилда “Эвертон”дан 55 миллион евро эвазига “Манчестер Сити”га ўтган эди.
Жорий мавсумда ҳимоячи манчестерликлар сафида барча турнирларда 15 та ўйин ўтказди. Унинг кейинги пайтларда жароҳатга мойил бўлиб қолгани “Сити”даги фаолиятига ва ўйин амалиётига салбий таъсир ўтказа бошлади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ