“Сити” янги юлдузига нарх белгилади
- 13-апрел, 06:51
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
“Манчестер Сити” ёзда дарвозабон Жеймс Траффордни сотиб олишни сўраётган клублар учун 35-40 миллион фунт стерлинг миқдорида бадал пули талаб қилади.
23 ёшли посбонни сотиб олишга асосий даъвогар “Ньюкасл Юнайтед” бўлиб турибди, шунингдек, “Астон Вилла” ва “Тоттенхэм Хотспур” ҳам унга қизиқиш билдирмоқда.
Траффорд асосий таркибдаги ўрнини Жанлуижи Доннаруммага бой берганидан кейин ёзда клубни тарк этмоқчи. Англия миллий терма жамоасидаги дебютини нишонлаган дарвозабон мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш учун Манчестерни тарк этишга тайёр.
Клуб ҳам иқтидорли дарвозабонни захирада олиб ўтирмоқчи эмас ва унинг яқинлашиб келаётган трансфер ойнасида кетишига тайёргарлик кўрмоқда.
Чунки “шаҳарликлар” Траффорднинг мунтазам асосий таркибда ўйнаш истагини қондириб бўлмаслигини тан олмоқда. Сабаби – Жанлуижи Доннарумма ҳозирда сўзсиз биринчи рақамли дарвозабон ҳисобланади.
Хосеп Гвардиола ўтган ёзда “Бёрнли”дан 27 миллион евро эвазига Манчестерга қайтарилган Траффордга асосий таркибдан жой берган эди. Бироқ кутилмаганда клубга Доннарумманинг келиши Жеймснинг режаларини пучга чиқарди.
Шунга қарамай, Пеп Гвардиола Траффордни бир неча бор “ажойиб дарвозабон” ва “ёрқин келажакка эга” деб мақтаган ва уни клубда узоқ қолишга чақирган. Бироқ ҳозирда барча томонлар ёзда тинч йўл билан ажралишга келишиб олгани айтилмоқда.