“Сити” ва “Барса” манфаатлари тўқнашиб қолди
- 29-март, 08:49
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Ёзги трансферлар ойнаси даврида таркибини кучайтиришни мақсад қилган Англия гранди “Манчестер Сити” ва Испания чемпиони “Барселона”нинг манфаатлари бир футболчи трансфер устида тўқнаш келди.
Германия Бундеслигасида “Айнтрахт” шарафини ҳимоя қилаётган чап қанот ҳимоячиси Натаниэль Браун икки йирик клуб нишонига тушди.
Маълумотларга кўра, 22 ёшли футболчининг ўйинини “Манчестер Сити” ва “Барселона” скаутлари анчадан бери диққат билан кузатиб келмоқда ва трансфер имкониятларини ўрганяпти.
“Айнтрахт” грандлар таклифини кўриб чиқишга тайёр. Фақат немис клуби бу таклиф 65 миллион евродан бошланиши кераклигини маълум қилган. Бундан кам сумма клубни қониқтирмайди.
Клуб билан 2030 йилнинг ярмигача давом этадиган шартномага эга ўйинчи жорий мавсумда 31 ўйинда иштирок этиб, ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари учта гол ва олтита ассист муаллифи бўлди.