Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, «Манчестер Сити» Франциянинг “Лилль” клуби ва Марокаш терма жамоаси ярим ҳимоячиси Айюб Буаддининг трансфери бўйича келишувга эришди.
Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида “шаҳарликлар” 18 ёшли футболчи учун 129 миллион евро тўлаши ҳақида маълумотлар тарқалган эди.
Бироқ трансфер “Манчестер Сити”ни Родри тарк этиб, “Барселона”га ўтганидан кейин расман тасдиқланиши кутилмоқда.
Ўтган мавсумда Буадди клуб миқёсида барча мусобақаларда 42 та ўйин ўтказиб, 1 та голли узатма берди. 2026 йилги жаҳон чемпионатида эса у 5 та учрашувда иштирок этди.
Футболчининг “Лилль” билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt унинг бозор баҳосини 80 миллион евро деб баҳоламоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ