Сингапурга қарши ўйинда оғир жароҳат олган "Пахтакор" футболчиси сафга қайтди!
- 31-июл 2021, 23:47
- 1
- Футбол
"Пахтакор" Суперлиганинг 13-турида ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Қувонарлиси, мазкур баҳсда жароҳатидан тикланган "шерлар" футболчиси Ҳожимат Эркинов майдонга тушди. Учрашувнинг 90-дақиқасида Питер Хюистра Ҳолматов ўрнига Эркиновни туширди.
Эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячи Ўзбекистон терма жамоаси сафида ЖЧ-2022 саралаш босқичида Сингапурга қарши ўйинда оғир жароҳат олганди.
{game}3571502{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ