Синдаров шахмат афсонаси Каспаров билан учрашди
- 14-май, 10:20
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Шахмат
Жаҳон чемпионлигига даъвогар Жавоҳир Синдаров “Super chess classic Romania” турнири очилиш маросимида машҳур шахмат устаси Гарри Каспаров билан учрашди.
Бу учрашув шaxмат тарихидаги икки турли авлод рамзига айланди:
• Каспаров — 1980–2000 йиллар шахматининг мутлақ доминатори,
• Синдаров эса янги авлоднинг энг ёрқин юлдузларидан биридир.
Гарри Каспаров Жавоҳир Синдаров туғилишидан бир неча ой олдин профессионал шахматдан нафақага чиққанини билармидингиз?
Яъни:
Каспаров карьерасини якунлаганида ҳали Жавоҳир дунёга келмаган эди. Синдаров 2005 йилнинг 8 декабрь куни туғилган. Бу пайтга келиб, Каспаров фаолиятини якунлаб бўлганди.
Бугун эса улар бир саҳнада! Бу учрашув шахмат тарихида авлодлар алмашинувининг ёрқин рамзига айлангани таъкидланмоқда.