Шукуров дебют қилган ўйинда "Кайсериспор" дуранг ўйнади

Шукуров дебют қилган ўйинда "Кайсериспор" дуранг ўйнади

Туркия чемпионати 25-туридан ўрин олган "Кайсериспор" - "Бешиктош" учрашуви 0:0 ҳисобида якунланди. 

Отабек Шукуров асосий таркибда майдонга тушиб, 63-дақиқада захирага олинди. Ярим ҳимоячи 26 марта тўпга тегиниб, шерикларига 17 марта аниқ пас берди.

Мазкур баҳсдан кейин кайсериликлар турнир жадвалида 12-ўринга чиқиб олди. "Бешиктош" эса 4-поғонага тушиб кетди. 

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ