Шу ўйинчини олиб хато қилдик! "Барса" Жоау Канселудан норози
- Бугун, 07:03
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
«Барселона» мураббийлар штабида ҳимоячи Жоау Канселунинг ўйини борасида жиддий ташвишлар пайдо бўлгани айтилмоқда. Бу ҳақда журналист Жуан Жезус хабар берди.
Манба маълумотига кўра, сине-гранатовилар мураббийлар таркибидаги бир неча мутахассис бир неча ҳафтанги кузатувлардан сўнг португалиялик футболчининг ўйин даражасидан қониқмаяпти.
Айниқса, Канселунинг позицион ўйини муаммоли деб баҳоланаётгани таъкидланмоқда. Жорий мавсумда таркибга Хави Эспарт қўшилганидан кейин бу ҳолат янада яққолроқ кўзга ташлана бошлади. Эспарт ҳимоядаги ишончли ҳаракатлари ва тактик жиҳатдан пухта ўйини билан Канселуга нисбатан афзалроқ деб қаралмоқда.
Шунга қарамасдан, мураббийлар штаби ичида шубҳалар ортиб бораётганига қарамай, Канселу атрофидаги вазиятни ҳал қилувчи асосий омил — бош мураббийнинг ишончидир. «Барселона» устози Ханс-Дитер Флик ҳозирча португалиялик ҳимоячига ишонч билдиришда давом этмоқда.