- #UFC
- #АҚШ
- #Дана Уайт
- #Макс Холлоуэй
- #ММА
- #Илия Топурия
- #Александр Волкановски
- #Шон О' Мэлли
- #Жастин Гэтжи
- #Чарльз Оливейра
Шон О'Мэлли: "Агар Илия Топурия Жастин Гэтжини ҳам нокаутга учратса..."
- 10-март, 06:20
- Javohir Malikov
- 0
- MMA
Америкалик UFC жангчиси Шон О'Мэлли енгил вазнда амалдаги чемпион Илия Топурия ҳақида гапирди.
"Топурия аввалги жангларида Холлоуэй ва Оливейрани "ухлатиб қўйди". Тасаввур қилинг, агар у Гэтжини ҳам нокаутга учратса, бу Илия учун кетма-кет тўртинчи нокаути билан қозонилган ғалаба бўлади. Тан олиш керак, у ақл бовар қилмас ишларни бажармоқда", - деди америкалик ўзининг YouTube даги каналида.
Маълумот учун, Топурия охирги 3 та жангида – Волкановски, Холлоуэй ва Оливейрага қарши октагонга кўтарилиб, уларнинг барчасида рақибларини нокаутга қилган эди. Энди "Матадор" 14 июнь куни Оқ Уйда Жастин Гэтжи билан куч синашади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ