
Шомуродовни алмаштирган япониялик футболчи "Ростов"да дебют қилди
- 8-август 2020, 23:17
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Бундан бироз аввал, Россия премьер-лигасининг янги мавсум дастлабки туридан ўрин олган “Тамбов” - “Ростов” беллашуви якунланди.
Шу куни ростовликларнинг япониялик легионери Кенто Хасимото ўзининг жамоадаги дебют учрашувини ўтказди. Қизиғи, осиёлик футболчи бошқа бир қитъадоши – Элдор Шомуродовнинг ўрнига захирадан майдонга тушди.
26 ёшли Хасимото “Ростов”га шу ёз “Токио” клубидан кўчиб ўтган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ