SPORTS.UZ
  • LIVE - Ўйинлар
  • Мусобақалар
  • Футбол
  • Ўзбек спорти
  • Бокс
  • Шахмат
  • Минбар

ЎЙИНЛАР

Тугаган
Насаф
1 - 0
Бухара
НасафНасаф
БухараБухара
Тугаган
1
0
Биринчи бўлим
Кызылкум
0 - 0
Согдиана
КызылкумКызылкум
СогдианаСогдиана
Биринчи бўлим
0
0
Иккинчи бўлим
Пахтакор
2 - 1
Машъал
ПахтакорПахтакор
МашъалМашъал
Иккинчи бўлим
2
1
23:45
Лацио
-
Фиорентина
ЛациоЛацио
ФиорентинаФиорентина
23:45
00:00
Манчестер Юнайтед
-
Лидс Юнайтед
Манчестер ЮнайтедМанчестер Юнайтед
Лидс ЮнайтедЛидс Юнайтед
00:00
Иккинчи бўлим
Динамо Москва
2 - 1
Акрон
Динамо МоскваДинамо Москва
АкронАкрон
Иккинчи бўлим
2
1
00:00
Леванте
-
Хетафе
ЛевантеЛеванте
ХетафеХетафе
00:00
22:00
Ризеспор
-
Газиантеп Ф.К.
РизеспорРизеспор
Газиантеп Ф.К.Газиантеп Ф.К.
22:00
22:00
Самсунспор
-
Эюпспор
СамсунспорСамсунспор
ЭюпспорЭюпспор
22:00
00:15
Тондела
-
Жил Висенте
ТонделаТондела
Жил ВисентеЖил Висенте
00:15
23:00
Аль-Хилал
-
Аль Садд
Аль-ХилалАль-Хилал
Аль СаддАль Садд
23:00
Биринчи бўлим
Аль-Духаил
0 - 0
Аль Ахли
Аль-ДухаилАль-Духаил
Аль АхлиАль Ахли
Биринчи бўлим
0
0
Барча ўйинлар

Мусобақалар

  • UEFA чемпионлар лигасиUEFA чемпионлар лигаси
  • ОФК Чемпионлар лигасиОФК Чемпионлар лигаси
  • ЎзбекистонЎзбекистон
  • АнглияАнглия
Тўлиқ жадвал

FIDE рейтинг

№ЎйинчиРейтинг
1GMCarlsen, Magnus2840
2GMNakamura, Hikaru2810
3GMCaruana, Fabiano2793
4GMAbdusattorov, Nodirbek2780
5GMKeymer, Vincent2762
6GMFirouzja, Alireza2759
7GMWei, Yi2754
8GMSo, Wesley2754
9GMGiri, Anish2753
10GMErigaisi Arjun2751
Тўлиқ жадвал
‌
‌
‌
‌
‌
‌
‌
‌
Минбар
ФутболShuhratbek Jo’rayev
Тимур Кападзе: "Норчаев ҳам қайтса, мен учун танлов янада мушкуллашади"
  • Бугун, 11:20
ФутболShuhratbek Jo’rayev
"Локомотив" устози: "Темурхўжа шу ёшида ҳам шундай темпда ўйнаётгани таҳсинга лойиқ"
  • Бугун, 10:45
ФутболShuhratbek Jo’rayev
Анвар Ғофуров: "Ўша вазият албатта муҳокамага арзийди"
  • Бугун, 00:48
Барча блоглар

Ўқинг, қизиқ!

“Сити” чемпионлик курашига қайтган тўқнашувда Ҳусановнинг ўйин қандай баҳоланди?Футбол
  • 12-апрел, 23:03
  • 0
“Сити” чемпионлик курашига қайтган тўқнашувда Ҳусановнинг ўйин қандай баҳоланди?
“Сити”да катта йўқотишФутбол
  • 12-апрел, 22:33
  • 0
“Сити”да катта йўқотиш
Ҳусановга ишонаётган мураббий мундиалда қайси терма жамоа ютишини айтдиФутбол
  • 12-апрел, 18:22
  • 0
Ҳусановга ишонаётган мураббий мундиалда қайси терма жамоа ютишини айтди
Ҳусановнинг "Челси"га қарши ўйинига қандай балл берилди?Футбол
  • 12-апрел, 23:03
  • 0
Ҳусановнинг "Челси"га қарши ўйинига қандай балл берилди?
Расман: Бабаян "Андижон" бош мураббийлигидан кетди!Футбол
  • 12-апрел, 22:42
  • 0
Расман: Бабаян "Андижон" бош мураббийлигидан кетди!

Лицензия

№1002

Таъсисчи

"RENDER SYSTEMS" MCHJ

Манзил

100047, Тошкент ш., Истиқбол кўчаси, 15

Электрон почта

info@sports.uz

Телефон

+998 71 233-78-98

Барча хизматлар лицензияланган, маҳсулотлар сертификатланган. Сайт материалларини ҳар қандай шаклда тарқатишда sports.uz га ҳавола мажбурий!

Сайт материалларини маъмурият билан келишмасдан нусхалаш тақиқланган! Сайт маъмурияти сайтда жойлаштирилган реклама эълонлари мазмуни учун жавобгар эмас.

  • Google Play
  • App Store
SPORTS.UZSPORTS.UZ
  • Қоидалар
  • Реклама
  • Сайт ҳақида
  • 18+
Шомуродовдан янгилик кутамиз!
  • #Элдор Шомуродов
  • #Миржалол Қосимов
  • #Игорь Сергеев
  • #Александр Гейнрих

Шомуродовдан янгилик кутамиз!

  • 25-март 2021, 19:55
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2022 йилги жаҳон чемпионати ва 2023 йилдаги Осиё кубоги мусобақаларига чиқиш учун ўтказилаётган қўшма саралаш турнири ўйинларига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида юртимизда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ташкил қилди.

Бу галги машғулотларга хориж клубларида тўп тепаётган футболчиларимиз ҳам таклиф этилгани аҳамиятлидир. Биз навбатдаги ўйинлар олдидан мамлакатимиз бош жамоаси сафида энг кўп гол урган футболчилар ҳақида маълумот берамиз.

Олдинга ўтиб айтиш жоизки, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг энг зўр тўпурарлари рўйхатига киритилган футболчилар орасида фақатгина Элдор Шомуродов ва Игорь Сергеев 26 март куни Гана ва 29 март куни Ироққа қарши ўтказиладиган ўйинларда ўз статистикасини яхшилаб олиш имконига эга. Айниқса, футбол мухлислари Элдор Шомуродовдан ҳар бир учрашувда гол уриб, тўпурарлик борасида янгилик қилишини кутмоқда.

  1. Максим Шацких

Айни пайтда Россия премьер-лигаси вакили “Ротор”да катта мураббий лавозимида ишлаётган Максим Шацких мамлакатимиз бош жамоасида гол уриш бўйича рекордчи ҳисобланади. У футболчилик даврида Киевнинг “Динамо”сида тўпурарлик рекордларини уришдан ташқари, миллий жамоа сафида ҳам рақиб дарвозабонларини ҳаммадан кўп ранжитган.

Максим Шацких терма жамоа либосида 61 маротаба майдонга тушиб, жами 34 та гол муаллифи бўлган. Ҳали бу кўрсаткични ҳеч ким янгилай олгани йўқ.

89624-1581691436

  1. Александр Гейнрих

Ўзбекистон, Россия, Жанубий Корея, Бирлашган Араб Амирликлари ва Қозоғистон чемпионатларида гол уришни уддалаган Александр Гейнрих миллий термамизда 98 та учрашувда 32 та гол уриб, Шацкихнинг натижасига жуда яқин келганди.. Лекин рекордни янгилагунича фаолияти тугаб қолди.

file_1404029832_409717046

  1. Миржалол Қосимов

Фаолияти давомида собиқ Иттифоқ, Ўзбекистон, Россия, Бирлашган Араб Амирликлари чемпионатларида тўп тепган Миржалол Қосимов ярим ҳимоячи бўлишига қарамай, гол уришда ҳужумчилардан қолишмас эди. У ўзи ўйнаган чемпионатларда доим тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келган. Терма жамоада ҳам Миржалол Қосимов 66 та ўйинда рақиблар дарвозабонларини 30 марта хафа қилган эди. Айниқса, унинг жарима зарбалари дарвозабонларни даҳшатга соларди.

234b39816f90270e658e36410a215cbe

    4. Сервер Жепаров

Миржалолдан кейин плеймейкерлик вазифасини маҳорат билан уддалаган Сервер Жепаров терма жамоада энг кўп – 126 марта майдонга тушган футболчи сифатида тарихдан жой олган. Бу ўйинларда ярим ҳимоячи 25 маротаба қайтариб бўлмас зарба ижро этган.

1

  1. Элдор Шомуродов

Европанинг кучли бешлик чемпионатларида гол урган ўзбекистонлик ягона футболчи – Элдор Шомуродовдан мухлислар ушбу рейтингда Максим Шацкихнинг рекордини уришини кутаётгани ҳеч кимга сир эмас.

Шомуродов “Женоа”га янги ўтган пайтда терма жамоа йиғинига келиб кетди. Ўшанда октябрь ойидаги ўртоқлик учрашувида Эрон дарвозасини ишғол қилиш орқали терма жамоамиз тўпурарлари рўйхатида бешинчи ўринга кўтарилиб олди.  Элдор шу кунгача 44 та ўйинда 21та гол урди. Олдиндаги икки ўйин Шомуродовнинг голлари сонини ошириш учун яхши имконият.

c6ec24d2111eb8f28df8127d6255a

  1. Одил Аҳмедов

Терма жамоамизнинг амалдаги сардори 105 та учрашувда 20та гол урган. У ҳали фаолиятини якунлагани йўқ ва албатта унинг тажрибасини инобатга олганда бош жамоамиз учун муҳим голларни ура олишига ишонамиз. Ҳозирча, эса Одил Хитой футболидаги инқироз ва ислоҳотлар туфайли футболдан четда юрибди.

12352331

  1. Игорь Шквирин

Ўз даврининг энг зўр ҳужумчиларидан бўлган Игорь Шквирин  собиқ Иттифоқ, Ўзбекистон, Россия, Исроил, Малайзия, Ҳиндистон каби мамлакатларда тўпурарлик маҳоратини намойиш қилган. У собиқ Иттифоқ, Ўзбекистон, Малайзия, Ҳиндистон ва Осиё ўйинлари ғолиби ҳисобланади. Терма жамоамиз сафида 31 та ўйинда 20 та гол урган.

562665_680

  1. Игорь Сергеев

Игорь Сергеев ҳам терма жамоадаги голлари сонини ошириш имконига эга. “Пахтакор”нинг Ўзбекистон чемпионатларидаги энг зўр тўпурари бўлган ҳужумчи янги мавсумни Қозоғистон чемпионатида бошлаб, “Актобе” учун гол уришга ҳам эришди.

27 ёшли ҳужумчи ҳозиргача терма жамоамиз учун 53 та беллашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 17 марта ишғол қилган.

IMG_8005

  1. Жаъфар Ирисметов

Ирисметов ўзи ўйнаган клубларнинг аксариятида голларни қалаштириб ташлаган. Юртимиздан ташқари, Греция, Беларусь, Россия, Украина, Қозоғистон, Хитой чемпионатларида тўп тепган. Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон чемпиони бўлган ҳужумчининг терма жамоадаги кўрсаткичлари бироз камтарроқ. Жаъфар бош жамоамиз учун 36 та беллашувда 15 та гол урган холос.

1478528981706114087

  1. Улуғбек Бақоев

Бақоевнинг ҳам клублардаги фаолияти терма жамоадагидан муваффақиятли чиққан. Улуғбек миллий жамоада 52 та ўйинда рақиблар дарвозасини 14 маротаба ишғол қилган. Шу ўринда, у муҳим учрашувларда керакли голларни ура олганини ҳам тан олиш керак.

17f5e22cff32a0c4_2011-01-21t181136z_01_ac619_rtridsp_3_soccer-asian

Терма жамоамиз тўпурарлари орасида Элдор Шомуродов, Одил Аҳмедов ва Игорь Сергеев фаолиятини давом эттирмоқда.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ