Шомуродов ва Файзуллаевнинг самарали ҳаракатлари “Башакшеҳир”га ғалаба келтирди
- 16-май, 23:55
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Туркия Суперлигасининг 34-туридан ўрин олган навбатдаги беллашув ўз ниҳоясига етди.
“Истанбул Башакшеҳир” сафарда “Газиантеп”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Дастлаб, 6-дақиқада Аббосбек Файзуллаевнинг узатмасидан сўнг Дави Зельке ҳисобни очган бўлса, 22-дақиқада Элдор Шомуродов пенальтини аниқ амалга ошириб, орадаги фарқни иккитага оширди.
Мезбонлар футболчиси Кристофер Лунгой 59-дақиқада ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Қолган вақт давомида бошқа гол киритилмади.
Шу тариқа, Нури Шаҳин шогирдлари ўз очколари сонини 57 тага етказиб, турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда.
Супер Лига
vs
İstanbul Başakşehir won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ