
Шомуродов ўзбекистонлик боксчиларга омад тилади
- 10-март 2024, 22:27
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Хабарингиз бор айни дамда Италиянинг Бусто Арсицио шаҳрида Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун йўлланма берувчи 1-Жаҳон квалификацион турнири бўлиб ўтмоқда.
Боксчиларимизни қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон футбол терма жамоаси сардори ва Италиянинг "Кальяри" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов “E-Work" аренага ташриф буюрди. Шомуродов ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталарига бўлажак жангларда омад тилади.
Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли ҳужумчи кеча А Сериядан ўрин олган "Салернитана"га қарши учрашувда дубль қайд этган эди.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ