
Шомуродов “Болонья” билан неча йиллик шартнома имзолаши маълум
- 7-август 2022, 11:18
- Makhmudov Jamshidbek
- 1
- Футбол
Ўзбекистон терма жамоаси ва “Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини қаерда давом эттириши маълум бўлди.
Инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, футболчи “Болонья” билан келишувга эришган. Унга кўра, форвард “қизил-кўклар” сафига сотиб олиш шарти билан ижара асосида ўтади.
Шартнома 1+4 кўринишида имзоланади. Яъни, футболчи “Болонья” таркибида маълум миқдордаги голларни киритса, битим автоматик тарзда яна 4 йилга узайтирилади.
Шартнома суммаси тахминан 9-10 миллион евро атрофида бўлиши кутилмоқда.
Маълумот ўрнида, Элдор ўтган мавсум “Рома”нинг А серия доирасидаги 28 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширган. Унинг римликлар билан шартномаси 2026 йилгача амал қилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ