ШОК! Александр Усик барча камарларидан воз кечди
- 26-июн, 22:50
- Javohir Malikov
- 0
- Бокс
Украиналик таниқли боксчи Александр Усик оғир вазндаги IBF, IBO, WBA ва WBC камарларини вакант қолдиришини маълум қилди.
"Бугун жума, об-ҳаво анча яхши ва мен ҳозир эгалик қилаётган барча камарларимни топширмоқчиман. Энди навбатда турган йигитлар улар учун курашиши мумкин. Бироқ спортдан кетишимдан олдин яна битта жанг ўтказаман", - деди Украина вакили.
Эслатиб ўтамиз, Усик охирги бор Рико Верхувенга қарши рингга кўтарилиб, 11 раундда техник нокаут эвазига ғалаба қозонган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ