Шоҳжаҳон Эргашев тезкор ғалабага эришди!
- 4-январ, 23:09
- Javohir Malikov
- 0
- Бокс
Ҳозиргина Самарқандда ўтказилган "Top Seven Fighters" промоутерлик компанияси томонидан профессионал бокс оқшоми ўз ниҳоясига етди.
Кечанинг марказий тўқнашувида таниқли боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев ҳиндистонлик Гурприт Сингҳга қарши рингга кўтарилди.
1-раунддаёқ ҳамюртимиз рақибининг жигар қисмига кучли зарба йўллади ва Гурприт баҳсни давом эттира олмади. Шу тариқа Эргашев профессионал фаолиятидаги йигирма олтинчи ғалабасини қўлга киритди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ