
Шахноза Мамажонова Жаҳон кубогида олтин медалга сазовор бўлди
- 15-декабр 2023, 08:56
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Олимпизм
Хабар берганимиздек, шу кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳрида пара ўқ отиш бўйича Жаҳон кубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда.
Қувонарлиси, бугун 50 метр масофага тўппончадан отиш бўйича аралаш дастурда иштирок этган ҳамюртимиз Шахноза Мамажонова олтин медалга сазовор бўлди. Кучли учликдан эса Франция ва Австралия спортчилари жой олди.
Эслатиб ўтамиз, вакилимиз бундан аввалроқ ушбу мусобақанинг 10 метр масофага тўппончадан отиш дастурида кумуш медални қўлга киритган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ