Шахмат. Ўзбекча дербида дуранг қайд этилди
- 4-март, 01:56
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Шахмат
Прага халқаро шахмат фестивали 6-тури доирасида ўзбекча дерби бўлиб ўтди. Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси Нодирбек Абдусатторов қора доналарда Нодирбек Якуббоевга қарши баҳс олиб борди ва унда томонлар дурангга имзо чекди.
Статистикага қарайдиган бўлсак, бу спортчилар классик баҳслардаги 17-матч бўлди. 4 та баҳсда Якуббоевнинг қўли баланд келган, яна икки баҳсда Абдустторов ғалаба қозонган, 11 та матч эса дуранг билан якунланган.
6-турдан сўнг Абдусатторов 4 очко жамғарган бўлса, Якуббоев очколарини 2.5 тага етказиб олди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ