Олимпиадада кумуш медални қўлга киритган Қозоғистонга давлат мукофоти берилмайди
- 3-октябр, 14:50
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Шахмат
2026 йилги Шахмат Олимпиадасида иккинчи ўринни эгаллаган Қозоғистон аёллар терма жамоаси давлат мукофотидан маҳрум бўлиши мумкин.
Олимпиаданинг кумуш медали соҳиби Алуа Нурманнинг маълум қилишича, мусобақа давлат мукофотлари тўланадиган халқаро турнирлар рўйхатига киритилмаган.
Унинг сўзларига кўра, Олмаота шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Олий спорт маҳорати мактаби вакиллари жамоага ушбу натижа учун давлат томонидан пуллик мукофот берилмаслигини маълум қилган.
"Жаҳон шахмат Олимпиадаси дунёнинг етакчи шахмат мамлакатлари терма жамоалари иштирок этадиган ва шахматчилар учун асосий жамоавий мусобақа ҳисобланади. Нега у давлат мукофотлари бериладиган мусобақалар рўйхатига киритилмаган?» — дея савол қўйди Нурман.
Шунингдек, шахматчи Олимпиадани тегишли давлат мусобақалари рўйхатига киритиш масаласини кўриб чиқишга чақирди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ