"Севилья" Лопетегини ишдан бўшатиши мумкин
- 3-октябр 2022, 18:00
- Makhmudov Jamshidbek
- 0
- Футбол
"Mundo Deportivo" нашри хабарига кўра, "Севилья" бош мураббий Хулен Лопетегини истеъфога чиқаришга қарор қилган.
Андалусияликлар раҳбарияти жамоанинг натижаларидан норози бўлиб, ҳозирги мураббийга ўринбосар қидираётгани маълум бўлди. Эслатиб ўтамиз, “Севилья” бош мураббийлигига номзодлар ҳозирча ошкор этилмаган.
Европа Лигасининг кўп карра ғолиблари Испания Ла Лигасининг дастлабки 7 турида фақат битта ғалабага эришган. Лопетеги шогирдлари ҳисобидан беш очко бор. Улар айни пайтда чемпионат турнир жадвалида атиги 17-ўринни банд этган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ