Сервер Жепаров бошчилигидаги терма жамоамиз БАА ни таслим қилди

Сервер Жепаров бошчилигидаги терма жамоамиз БАА ни таслим қилди

  • 23-декабр 2021, 19:55
  • 1
  • Футбол

Хабарингиз бор, Ўзбекистон U15 терма жамоаси айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларида ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда.

Сервер Жепаров бошчилигидаги жамоамиз бугун мезбон – БАА U15 терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Қизиқарли кечган баҳсда вакилларимиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Терма жамоамизга ғалаба келтирган ҳар иккала голга Лазизбек Мирзаев муаллифлик қилди.

Ўртоқлик учрашуви

БАА U15 - Ўзбекистон U15 1:2

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ