
Сергей Богачук: "Мадримов Теренс Кроуфордни мағлуб этганди"
- 16-октябр 2024, 16:11
- Ahmadbek Eshmatov
- 1
- Бокс
Украиналик боксчи Сергей Богачук ҳамюртимиз Исроил Мадримов билан жанг ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Исроил жуда зўр, истеъдодли боксчи, ҳаваскордаги фаолияти ҳам яхши натижалар қайд этган. У ҳам ҳаваскор, ҳам проф боксда айтишга арзигулик ютуқларга эришди. Исроил фақат Кроуфордга мағлуб бўлган. Лекин америкалик боксчи жангда Исроилдан кучлироқ эди ва ғалаба қозонганди деб ўйламайман. У рефери қўлини кўтариши учун ҳеч нарса қилмади. Мен учун ўша жангда Мадримов ҳақиқий чемпион бўлганди. Исроил фаолияти давомида жуда кучли рақиблар билан жанг қилишга муваффақ бўлган. Мен учун у билан жанг жуда яхши тажрибага айланади. Биз чемпионмиз", - деди Сергей.
Эслатиб ўтамиз, Исроил Мадримов ва Сергей Богачук ўртасидаги жанг 21 декабрь куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида Александр Усик - Тайсон Фьюри реванш жангининг андеркардида бўлиб ўтади.