“Ньюкасл” келаси ёзда германиялик ҳужумчиси Ник Вольтемадени сотиб юборишни режалаштирмоқда.
Ўтган ёзда “Ньюкасл” Вольтемадени 2026/2027 йилги мавсум охиригача “Ювентус”га ижарага берди. Бу ҳолат Ник “Штутгарт”дан 69 миллион фунт эвазига “қарғалар” сафига ўтганидан бир йил ўтиб содир бўлди.
Givemesport маълумотига кўра, янги бош мураббий Маттиас Яйссле қўл остида Вольтемаденинг “Ньюкасл”да келажаги йўқ. Агар мураббийнинг ўзи келаси ёзгача лавозимидан кетмаса, Ник янги клуб излашига тўғри келади.
“Ньюкасл” мавсум давомида Вольтемаденинг энг яхши формасига қайтишига умид қилмоқда. Бу 24 ёшли немис ҳужумчисини “Ювентус”, “Бавария” ёки бошқа клубга сотишда жамоага қўл келиши мумкин.
Вольтемаде бир йил аввал “Ньюкасл”да фаолиятини яхши бошлаган бўлса-да, унинг ўйин услуби Англия чемпионатига мослашишда муаммоларга дуч келишини кўрсатган. Ҳужумчи бўйи баланд бўлишига қарамай, жисмоний жиҳатдан кучлимас ва юқори тезликка ҳам эга эмас.