Сауль Альвареснинг кейинги рақиби ойдинлашмоқда
- 6-феврал, 01:01
- Javohir Malikov
- 0
- Бокс
Тўртта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Сауль Альварес (63-3-2, 39 КО) 76,2 кг да амалдаги WBC чемпиони Кристиан Мбилли (29-0-1, 24 КО) билан ўзаро жанг бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда "L'Equipe" нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, ушбу баҳс сентябрь ойида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Сауль Альварес 13 сентябрь куни Терренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиб, ҳакамларнинг якдил қарорига кўра мағлуб бўлган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ