Саудия Про лигасининг 33-туридан ўрин олган баҳсда “Ан-Наср” сафарда “Ал-Шабаб”ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди.
Меҳмонлар сафида Жоау Феликс хет-трик қайд этган бўлса, яна бир голни Криштиану Роналду киритди. Мезбонларнинг жавоб голларига Янник Карраско ва Али Ал-Булайҳи муаллифлик қилди.
Шу тариқа, Жорже Жезуш шогирдларининг очколари сони 82 тага етди ва жамоа турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.