Саудия Про лигаси. Роналду пеналтини голга айлантира олмаган баҳсда "Ан-Наср" ғалаба қозонди

Саудия Про лигаси. Роналду пеналтини голга айлантира олмаган баҳсда "Ан-Наср" ғалаба қозонди

Саудия Про лигасининг 24-турида "Ал-Файҳа" ўз уйида "Ан-Наср"ни қабул қилди ва 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Дастлаб, меҳмонлар футболчиси Абдулелаҳ Ал-Амри биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 72-дақиқада Садио Мане ҳисобни тенглаштирди. 80-дақиқада эса "Ал-Файҳа" аъзоси Орландо Москера автогол муаллифига айланди.

85-дақиқада Абдуллоҳ Ал-Ҳамдан ҳам ўз номини таблога ёздириб, насрликларнинг ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди.

Шу тариқа, Жорже Жезуш шогирдлари очколар сонини 61 тага етказиб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Профессиональная лига
Аль-ФайхаАль-Файха
vs
Al Nassr won after full-time.
Ан-НассрАн-Насср

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ