Саудия Про лигаси. “Ан-Наср” сафарда “Ал-Қодисия”га мағлуб бўлиб, 20 ўйинлик ғалабали сериясини тўхтатди
- 4-май, 01:20
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Саудия Про лигасининг 31-туридан ўрин олган баҳсда “Ал-Қодисия” ўз майдонида “Ан-Наср”ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, 24-дақиқада Муҳаммад Абу Аш-Шамат ҳисобни очди. 39-дақиқада меҳмонлар ҳисобни тенглаштирди. Кейин эса мезбонлар сафида Мусаб Ал-Жувайр ва Хулиан Киньонес гол уриб, якуний ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.
Шу тариқа, “Ал-Қодисия”нинг очколари сони 68 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди. Жорже Жезуш шогирдлари эса 79 очко билан пешқадам бўлиб турибди.
Профессиональная лига
vs
Al-Qadsiah won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ