
Самарқанд-2023: Магнус Карлсен рапид йўналишида жаҳон чемпионлигини яна тантана қилди!
- 28-декабр 2023, 23:47
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Шахмат
Бундан бироз аввал Самарқанд мезбонлик қилаётган шахматнинг рапид ва блиц йўналиши бўйича жаҳон чемпионатида рапид йўналишида ғолиблар маълум бўлди.
Якуний натижаларга кўра, норвегиялик машҳур гроссмейстер Магнус Карлсен (2818) 10 очко тўплаган ҳолда жорий йилги рапид бўйича жаҳон чемпионатининг олтин медалларига сазовор бўлди.

Ушбу йўналишда кучли учликдан Владимир Федосеев (Словения) ҳамда Янгйи Ю (Хитой) жой олди.
Ҳамюртларимиз Нодирбек Абдусатторов (2727) рапид йўналишида 11-ўринни, Жаҳонгир Воҳидов (2527) эса 30-поғонани банд этди.
Эртадан блиц йўналиши бўйича баҳслар бошланади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ