Сака "Реал"га қарши баҳсгача сафга қайтадими? Артета тўлиқ жавоб берди
- 15-март 2025, 16:01
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета Букайо Саканинг майдонга қайтиши борасида ижобий янгилик билан бўлишди.
"Кейинги ҳафта сафимизга қайтади. Умид қиламанки, тўп ҳам унинг оёқлари остида бўлади. Бу эса у югуриб, зарба бера бошлайди дегани. У аллақачон майдонда анча ишлади. Эндиги босқич – уни янада рақобатбардош машғулотларга қўшиш ва қандай мослашаётганини кўришдир.
Букайо узоқ давом этган жароҳатдан сўнг тўлиқ тикланиш йўлида давом этмоқда ва тез орада “Арсенал” сафида майдонга қайтиши кутилмоқда" - дея қўшимча қилди, "канонирлар" бош мураббийи.
Маълумот ўрнида. англиялик вингер ўтган йилнинг 21 декабрида жароҳат олиб, сафдан чиққан эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ