Сака "Арсенал" футболчилари орасида Англия терма жамоасидаги энг яхши тўпурарга айланди
- 10-октябр 2025, 01:04
- Bilolbek Imomov
- 1
- Футбол
"Арсенал" вингери Букайо Сака Уэльсга қарши ўртоқлик учрашувида (3:0) гол урди.
Бу гол Саканинг Англия терма жамоаси сафидаги ўн учинчиси бўлди. Шу тариқа у “Арсенал” футболчилари орасида Англия учун энг кўп гол урган футболчига айланди.
Сака 1931–1938 йилларда Англия сафида 12 та гол киритган Клиф Бастиннинг натижасини янгилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ