РПЛ. Ашурматов захирадан майдонга тушган учрашувда "Рубин" "Зенит"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
- 30-март 2025, 23:30
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
РПЛ 22-тури доирасида "Зенит" ўз майдонида "Рубин" билан куч синашди. Мазкур беллашувда майдон эгалари 4:0 ҳисобида зафар қучди.
Қозонликлар сафида тўп тепувчи легионеримиз Рустам Ашурматов учрашувнинг 63-дақиқасида захирадан майдонга тушди. У ўйинга қўшилган вақтда "Рубин" бир киши кам бўлиб қолганди. Гап шундаки, Алексей Грицаенко 54-дақиқада қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.
Ҳисобдаги фарқ қизил карточкага қадар иккита эди, қизил карточкадан сўнг "Рубин" яна иккита гол ўтказиб юборди.
"Зенит" РПЛ жадвалида 46 очко билан иккинчи, "Рубин" эса 32 очко билан еттинчи поғонани банд этиб турибди.
РПЛ
vs
Zenit won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ