Рўзиқул Бердиев: "Ўйинимиз таҳсинга лойиқ бўлди"
- 4-апрел, 13:55
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган “Насаф” - “Андижон” (1:0) беллашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиэв қатнашди.
- Майдонда сифатли ва тартибли бўлишга ҳаракат қилдик. Йигитлар майдонда кўп меҳнат қилишди. Шуни эвазига ишончли ғалабага эришдик. Рақиб жамоа бизга стандарт вазиятларда анча қийинчилик туғдирди. Футболчиларимиз позицион ва қарши ҳужумларда мазмунлироқ кўринишди. Ғалаба ёқимли ва узоқ йўл босиб келган мухлисларимизни табриклайман.
- Мурод Раҳматов фаолиятидаги 8-голини урди. Қизиғи, урган голларида “Насаф” 7 марта ютган ва 1 бор дуранг ўйнаган. Унинг прогреси ҳақида нима дея оласиз?
- Менга бу статистика жуда қизиқ туюлди. Бу Муродни саккизинчи голи бўлганини билмас эканман. Мурод универсал ўйинчиларимиздан бири. Ҳимояда ва қанот ҳимоясида ҳам уни бизга кўп ёрдами тегади. Раҳматов бугунги учрашувда муҳим голни урди. Лекин баҳс охирида толиқиб қолгани - бир ҳафта биз билан шуғулланмагани таʼсир қилди. Нафақат, унда балки Алибек, Ғолиб каби футболчиларимизда жароҳатлар борлиги учун охирги назорат учрашувига уларни жалб қилмагандик. Муродни универсаллиги биз учун жуда ҳам муҳим. Асосий таркиб ўйинчиси бўлиб, доимо катта ҳажмдаги ишни бажаряпти. Бу ёқимли. У тажрибасини янада ошириб бориши керак.
- Мавсум олдидан “Насаф”ни етакчилар тарк этганида энди жамоа қандай ҳаракат қилади, деган саволлар кўпайганди. Ўтган турда “Сурхон”га ютқазилганида танқидий фикрлар бўлди. ФИФА кунларида қандай ишлар олиб борилди?
- Танқидар ҳар доим бўлган, бунга кўп эʼтибор қаратмаймиз. Ўйинимизни шакллантириб боришимиз керак. 10 га яқин тажрибали футболчиларимиз кетганидан кейин турли фикрлар билдирилди. Шунга қарамай, жамоа мавқеини сақлаб қолишимиз керак. Имкониятимиздан келиб чиқиб, жамоавий ўйинни шакллантиришга кўпроқ урғу бердик. Қолаверса, руҳий томондан ҳам яхши ишлов берсак, бу натижа беришини биламиз. Яна бир мақсадларимиздан бири ёшларимизни тажрибасини орттириб боришимиз керак. Бугунги ўйинимиз таҳсинга лойиқ бўлди.