Россиялик 17 ёшли гигант дарвозабон Ўзбекистон терма жамоасига ўтмоқчи!
- 16-октябр, 06:59
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Россиялик дарвозабон Тимофей Толстенев 17 ёшида Ўзбекистон чемпионатининг қуйи лигасида иштирок этаётган “Ғазалкент” жамоаси сафида расмий ўйинда майдонга тушди.
Eurasia Football нашрининг маълум қилишича, вояга етмаган хорижлик футболчини рўйхатдан ўтказиш учун Ўзбекистон клуби ФИФА рухсатини олишига тўғри келган. Энди “Ғазалкент”нинг янги дарвозабонига Ўзбекистон фуқаролигини расмийлаштириш имконияти ҳам кўриб чиқилмоқда. Бу келажакда бўйи ҳозирнинг ўзида 197 сантиметр бўлган гигант дарвозабоннинг мамлакат миллий терма жамоасида ўйнашига йўл очиши мумкин.
Толстенев 12 октябрь куни Ўзбекистон Про-лигасининг 22-тури доирасида “Жайхун”га қарши сафар ўйинида “Ғазалкент”нинг асосий таркибида майдонга тушди. Тошкент вилояти жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Россиялик дарвозабон учун бу катталар футболидаги илк расмий учрашув бўлди.
Толстенев 2008 йил 17 ноябрда туғилган. Шу сабабли ўйин вақтида у 17 ёшда эди. ФИФА қоидаларига кўра, 18 ёшга тўлмаган футболчиларнинг халқаро трансферлари, умумий қоида бўйича, тақиқланган. Бироқ махсус белгиланган истиснолар мавжуд. Вояга етмаган хорижлик футболчини биринчи марта рўйхатдан ўтказиш учун ҳам алоҳида рухсат талаб қилинади.
Маълумотларга қараганда, Толстенев Москвадаги машҳур “Чертаново” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У бутун ёшлар карьерасини шу академия тизимида ўтказган.
“Чертаново”ни тамомлаганидан сўнг, 17 ёшли посбон аввал қисқа муддат ФШМ таркибида тўп сурди. Кейинчалик Москва “Спартак” клуби тизимига қўшилди, шунингдек, Костромадаги “Спартак” ёшлар жамоаси сафида ҳам қайд этилган. Ушбу жамоа тарқатиб юборилганидан кейин эса футболчи ўз фаолиятини давом эттириш учун Ўзбекистонга йўл олди.
Толстеневнинг оиласи тахминан бир йил аввал Ўзбекистонга кўчиб келган. Шу вақт давомида дарвозабон жамоа билан бирга машғулотларда қатнашган, аммо расмий ўйинларда майдонга туша олмаган.
- Тимофей бир йил давомида жамоа билан бирга бўлди, биз билан машғулот ўтказди. Аммо уни мусобақалар учун рўйхатдан ўтказа олмасдик. ФИФА орқали рўйхатдан ўтказишга рухсат олдик ва дарҳол унга дебют қилиш имконини бердик,- дейди “Ғазалкент” клуби вакили.
Толстенев аввал ҳам жамоа сафида норасмий учрашувларда майдонга тушган. Жумладан, февраль ойида Туркиядаги йиғин давомида “Зенит-2”га қарши ўртоқлик учрашувини “Ғазалкент” асосий таркибида бошлаган. Ўша баҳс 1:1 ҳисобида якунланган.
Клуб раҳбариятида Толстеневнинг кейинги учрашувлардаги ўйинини диққат билан кузатиш ва унинг Ўзбекистондаги келажаги масаласини ҳал қилиш нияти бор.
- Кейинги ўйинлар унинг учун имтиҳон бўлади. Агар ҳаммаси яхши кечса, унга Ўзбекистон паспортини олиб бериш керак, чунки бизда бундай дарвозабонлар йўқ, - деди “Ғазалкент” клуби мутасаддилари.
“Ғазалкент” 1993 йилда ташкил этилган, бироқ узоқ танаффусдан сўнг 2025 йил охирида қайта тикланган. Жамоа 2026 йилги мавсумдан бошлаб Ўзбекистон Про-лигасида иштирок этмоқда. Клуб таркибни шакллантиришда Россиядан келган ёш футболчиларга ҳам эътибор қаратмоқда.
Толстеневдан ташқари, “Ғазалкент” сафида россиялик Иван Коршунов ва Владислав Набатов ҳам ўйнайди. 24 ёшли Коршунов Санкт-Петербургнинг “Зенит” академияси тарбияланувчиси бўлиб, Россиянинг бошқа жамоаларида ҳам тўп сурган.
18 ёшли Набатов Ярославль шаҳрида туғилган ва аввал «Шинник» клуби тизимида шуғулланган. Ҳужумчи октябрь ойида яхши формага кирди: у “Пахтакор-2”га қарши учрашувда дубль қайд этди ва “Ғазалкент”нинг 3:2 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшди. Кейин эса “Жайхун”га қарши баҳсда ҳам голни урди.
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячисининг еврокубоклардаги дебюти қандай баҳоланди?
Ўзбек футболчисининг еврокубоклардаги дебют учрашувида бешта гол бўлди
Ҳусановнинг ПСЖ билан ўйиндаги хатоларини тушунтиришди
Мағлубиятга жавобгар Ҳусановнинг ўйинини экспертлар қандай баҳолади?
Бир учрашувда икки позицияда ўйнаган Ҳусановга неча балл қўйилди?
Ўзбекистон Россия терма жамоаси билан ўйин шартини айтди
Туркия Ўзбекистон футболчилари бўйича муҳим расмий қарорни эълон қилди
Ўзбекистон терма жамоаси янгича халқаро мусобақада иштирок этади