
Россия терма жамоасининг икки йиллик голли серияси барҳам топди
- 15-октябр 2020, 11:01
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Россия терма жамоаси кеча УЕФА Миллатлар лигасининг 4-тури доирасида ўз майдонида Венгрияни қабул қилди ва 0:0 ҳисобида нурсиз дуранг қайд этди.
Станислава Черчесов бошчилигидаги Россия терма жамоаси 2018 йилнинг 20 ноябридан буён илк бор майдонни голсиз тарк этди. 2 йил олдинги баҳсда Россия Швецияга имкониятни бой бериб қўйган эди.
Шундай қилиб, Россия терма жамоасининг 14 та ўйиндан буён давом этиб келаётган голли серияси барҳам топди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ