Роналду: "Ўйнамасам ҳам розиман"
- 23-март 2025, 16:48
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
Португалия терма жамоаси ҳужумчиси ва сардори Криштиану Роналду миллий жамоа ғалабалари ўзининг ўйинлардаги иштирокидан кўра муҳимроқ эканлигини таъкидлади.
- Менинг урган голларим муҳим эмас. Мен шунчаки Португалиянинг ғалаба қозонишини истайман. Агар жамоа ғолиб чиқса-ю, мен ўйнамасам, бунга розиман. Мен фақат ватанимнинг рамзини ҳимоя қилишга эътибор қаратмоқдаман, - деди Роналду матбуот анжуманида.
Маълумот учун, 23 март куни Португалия ва Дания терма жамоалари ўртасида жавоб учрашуви бўлиб ўтади. Биринчи ўйинда Дания терма жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ