
Роналду ҳамон хавфли
- 4-июл 2024, 19:02
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Гари Линекер Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг Германия мезбонлигида ўтаётган Европа чемпионатидаги ўйини ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Мен Криштианунинг ўйинини кузатаман ва у рақиб жарима майдончасида ҳамон хавф туғдира олади деб ўйлайман. Албатта, у аввалгидек тезкор эмас, лекин барибир нимадир қила олади”, - деди Линекер Mirror нашрига берган интервьюсида
39 ёшли Криштиану Роналду Евро-2024 да тўртта учрашув ўтказди. Ҳужумчи фақат битта голли узатмани амалга оширди.
Португалия терма жамоаси Европа чемпионати чорак финалида Францияга қарши баҳс олиб боради. Учрашув 5 июль куни бўлиб ўтади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ