Роналдиньо Ламин Ямалнинг рақами ва ўйини ҳақида гапирди
- 5-апрел, 13:46
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
"Барселона"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Роналдиньо каталонияликлар қанот ҳужумчиси Ламин Ямал ҳақида илиқ фикр билдирди.
— Илгари сиз "Барселона"нинг 10-рақамли либосини Мессига топширган эдингиз, ҳозир эса у Ямалда. Сизнингча, “ўнлик” ишончли қўллардами?
— Шубҳасиз. У ҳозирнинг ўзидаёқ дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири. Ҳали жуда ёш бўлишига қарамай, майдонда ақлбовар қилмас ишларни амалга оширмоқда. Шу боис, 10-рақамли либос ишончли қўлларда.
— Ҳозирги “Барселона”га қандай баҳо берасиз? У ҳамон Европанинг энг яхши жамоаларидан бири ҳисобланадими?
— Албатта. У ҳали ҳам Европанинг энг кучли жамоаларидан бири бўлиб қолмоқда. Биз доим “Барса”дан яна қандайдир гўзал ва унутилмас футбол кутишда давом этамиз, — деди Роналдиньо.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ